Болаларда псориаз

Псориаз – сурункали иммун-яллиғланиш (иммун тизимидаги бузилишлар билан боғлиқ) тери касаллиги бўлиб, у кўпинча 15 ёшдан 35 ёшгача бошланади, бироқ айрим ҳолларда ўзини 15 ёшдан анча олдинроқ намоён қилиши мумкин. Илм-фанда хаттоки туғма псориаз ҳоллари ҳам маълум.

Америка Миллий Псориаз жамғармасининг маълумотларига кўра, ҳар йили 10 ёшгача бўлган 20 000 га яқин болаларга бу касаллик ташхиси қўйилади.1

КАСАЛЛИК НИМА УЧУН ЮЗАГА КЕЛАДИ

Псориаз – бу касаллик бўлиб, унда тери ҳужайралари камолотга етишишга улгурмасдан туриб етарлича тез бўлинади, шунинг учун тана тери ҳужайраларининг бўлиниши устидан назоратни йўқотади. Одатда тери ҳужайраларининг етилиши 28–32 кун давом этади. Псориаз билан бу жараён 5–6 кунгача қисқартирилади, шунинг учун терида кўп миқдорда етилмаган ҳужайралар тўпланиб, псориатик бляшкаларни ҳосил қилади.

Псориазнинг нима учун юзага келишини ҳеч ким аниқ билмайди, бироқ тадқиқотлар бунинг иммун тизимидаги муаммолар туфайли юзага келганлигини1 кўрсатади. Олимлар бу ерда ирсий мойиллик рол ўйнайди, деб ҳисоблайдилар2.

Псориаз авлоддан авлодга ўтиши ҳам мумкин.1 Агар ота-онадан бири псориаз билан оғриса, боланинг ҳам у билан касалланиш эҳтимоли – 10 фоизга яқинни ташкил қилади. Агар ота-онанинг иккаласи ҳам псориаз билан оғриса, болада ҳам ушбу касалликнинг пайдо бўлиш эҳтимоли 50 фоизгача ортади.

Псориазнинг юзага келишини триггер омиллар деб аталувчи қуйидаги омиллар қўзғатиши мумкин:1

инфекцион касалликлар, ангина, брохит, тонзиллит, респиратор инфекцияси

тери жароҳатланиши2

стресс3

айрим дориларни қабул қилиш

Болаларда псориаз касаллигининг кенг тарқалган сабаби стрептококк инфекциясидир, шунинг учун мавжуд сурункали инфекция ўчоқларини ўз вақтида даволаш керак.

БОЛАЛАР ВА КАТТАЛАРДАГИ ПСОРИАЗ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ

Ҳар қандай ёшда псориаз касаллигининг клиник кўринишлари жуда хилма-хилдир, аммо шуни таъкидлаш керакки, болаларда кичик тошмалар (томчисимон псориаз) ёки аксинча, терининг тузилишининг ўзига хос хусусиятлари туфайли (болалар териси гидрофил, яъни унинг таркибида 90% сув мавжуд) касаллик ёрқин бирлашувчи ўчоқлар шаклида намоён бўлиши мумкин. Кексаларда эса кўпинча чекланган псориаз учрайди.

Болаларда тошмалар кўпроқ бош териси, тирсаклар, тиззалар, думбада тарқалади. Псориаз яна кафт ва оёқ кафтларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Оғирлик даражаси майда бир-иккита бляшкалардан тортиб деярли бутун тана юзасини шикастлашгача бўлган турлича бўлиши мумкин. Чақалоқларда псориаз касаллиги камдан-кам учрайди ва одатда гипергидроз дерматити, таглик тошмаси ва тошмаларга ўхшаб қолиши мумкин ва кўпинча тери бурмаларида ва тагликлар остида жойлашади.

Кўпинча уни таглик дерматити билан чалкаштириб юборишади, аммо шуни ёдда тутиш керакки, псориазнинг бу шаклини оддий бези тошмасидан фарқли равишда даволаш қийин.

Кўпинча псориазга псориатик артрит ҳамрох бўлади.1 У псориаз билан оғриган одамларнинг деярли 30% да ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, болалар катталарга қараганда псориаз ва псориатик артритнинг бир вақтнинг ўзида пайдо бўлишига кўпроқ мойилдирлар. Америка Дерматология Академиясининг маълумотларига кўра, ўғил болаларда ҳам, қизларда ҳам ушбу касалликнинг ривожланишининг энг юқори даври 11–12 ёшга тўғри келади. Псориатик артрит оғриқлар, бўғимларнинг қаттиқлиги ва шишиши, ҳаракатланиш функцияларининг бузилишига олиб келади. Псориазда артрит ривожланишининг умумий белгиси бўлиб бел оғриғи ва чарчоқ ҳисобланади. Шунинг учун шифокор қабулида бўлганда юз бераётган барча белгиларни айтиб ўтиш мухимдир.

Шуни ёдда тутиш керакки, псориаз касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш кучайиб борувчи бўғимларнинг шикастланиши ва ҳаракатланиш функциясининг бузилишининг олдини олишга ёрдам беради. Псориатик артритни ўз вақтида ташхислаш учун мунтазам равишда дерматолог ва ревматологга мурожаат қилиш, боланинг саломатлигини ва касалликнинг фаоллигини кузатиш жуда муҳимдир. Бу сизга псориаз касаллигини ўз вақтида даволаш учун тўғри тактикани танлашга ва унинг ривожланишини тўхтатишга ёрдам беради.

ПСОРИАЗ БОЛАНИНГ ҲАЁТ СИФАТИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ

Псориаз ҳаёт сифатига таъсир қилади ва боланинг руҳияти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Кўпроқ даражада, псориаз касаллиги жозибадорлик жиҳати жуда муҳим бўлган вақтдаги ўсмирларнинг психосоматик ҳолатига таъсир қилади Бу даврда ўсмирлар кўпроқ бошқаларнинг ёрдами ва тушунишига муҳтож бўлади. Батафсил маълумот ва дўстлар ва оила аъзоларининг ғамхўр муносабати бундай заиф ёшдаги псориазли болаларга нисбатан стигмалар ва камситишнинг олдини олишга ёрдам беради. Бундан ташқари, псориаз касаллигига кўпинча семизлик, гипертензия ва диабет каби касалликлар ҳамроҳ бўлади.


Тадқиқотларга кўра, псориаз касаллигининг енгил шакллари ҳам болалар ва ўсмирларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Мактабдаги, оиладаги ва шахсий муносабатлардаги муаммолар узоқ муддатли оқибатларга, жумладан, руҳий касалликларга олиб келиши мумкин.5



Шунинг учун псориаз касаллигини ўз вақтида ташхислаш ва уни самарали даволанишни бошлаш жуда муҳимдир. Фарзандингизнинг танасида ёки бош терисида псориаз касаллигининг характерли белгиларини сезсангиз, ўзингизча даволаманг, шифокор билан маслаҳатлашинг.

БОЛАЛАРДАГИ ПСОРИАЗ КАСАЛЛИГИ ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ

Псориаз сурункали касаллик бўлиб, одатда уни бутунлай даволаб бўлмайди. Аммо бугунги кунда биз узоқ муддатли дорилар асосидаги ремиссияси ёки оддийроқ айтганда, касалликни назорат қилиш ҳақида гапиришимиз мумкин. Даволаш касалликнинг оғирлигига қараб индивидуал равишда танланади. Катталардаги каби, болалик даврида псориаз касаллиги билан оғриган беморларнинг кўпчилиги касалликнинг енгил шаклини бошдан кечиришади. Вояга этган беморларда қўлланиладиган кўплаб дорилар болаларда фойдаланиш учун рухсат этилмайди. Шу сабабли, псориаз касаллигининг ривожланишини баҳолаш ва даволанишни кузатиш учун доимий равишда мутахассислар билан мулоқот қилиш муҳимдир.

Псориаз билан оғриган болаларда фойдаланиш учун расмий кўрсатмалар ва қўллаб бўлмайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки йўқлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир аниқ ҳолатда қайси терапияни қўллаш мумкинлигини фақат шифокор аниқлай олади.

Манбаларга ҳаволалар

  1. Sbidian, Emilie et al. “Systemic pharmacological treatments for chronic plaque psoriasis: a network meta-analysis.” The Cochrane database of systematic reviews vol. 1,1 CD011535. 9 Jan. 2020 https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/31917873/
  2. Menter, Alan et al. “Guidelines of care for the management of psoriasis and psoriatic arthritis. Section 3. Guidelines of care for the management and treatment of psoriasis with topical therapies.” Journal of the American Academy of Dermatology vol. 60,4 (2009) 
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/19217694/
  3. Zhang, Ping, and Mei X Wu. “A clinical review of phototherapy for psoriasis.” Lasers in medical science vol. 33,1 (2018) 
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/29067616/
  4. Rønholt, Kirsten, and Lars Iversen. “Old and New Biological Therapies for Psoriasis.” International journal of molecular sciences vol. 18,11 2297. 
1 Nov. 2017 https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/29104241/
  5. Hu, Stephen Chu-Sung, and Cheng-Che E Lan. “Psoriasis and Cardiovascular Comorbidities: Focusing on Severe Vascular Events, Cardiovascular Risk Factors and Implications for Treatment.” International journal of molecular sciences vol. 18,10 2211. 21 Oct. 2017 
https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/29065479/

БУ ЕРДА ПСОРИАЗНИ ДАВОЛАШАДИ